07:46 / 22.01.2019
5 413

Самарқандда қиз шериги билан тоғасининг уйига ўғирликка тушди

Самарқандда қиз шериги билан тоғасининг уйига ўғирликка тушди
Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
Шу йил 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кириб, 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, у ердан пуллар ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Б.Ў. олган жароҳати туфайли касалхонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н.исмли қиз ва Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С. содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қиз шериги билан тоғасининг уйига ўғирликка тушди