Ортиқхўжаев: "Ахмет Демир 30 млн доллар инвестиция киритиш ҳисобига «Чорсу» меҳмонхонасини текинга олган"

Ортиқхўжаев: "Ахмет Демир 30 млн доллар инвестиция киритиш ҳисобига «Чорсу» меҳмонхонасини текинга олган"
Фото: ЎзА
Ахмет Демир пойтахт марказидаги «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаганди. Туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарди, дея хабар беради ЎзА.

— Ахмет Демир Ўзбекистонга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига пойтахт марказидаги «Чорсу» меҳмонхонасини мутлақо текинга олган, — деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. — Кейинчалик кредит олиш учун Ўзбекистондаги банкларга мурожаат қилган. Яъни, у ташқаридан Ўзбекистонга 30 миллион доллар инвестиция киритмаган.

Мазкур масалада мутасаддилар юқоридаги маълумотлар билан чекланди, холос. ЎзА мухбирининг «Эндиликда Ахмет Демир талаб қилган қўшимча 3 гектар жой ажратиладими ёки йўқ?», деган саволи эса очиқ қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар