06:34 / 02.02.2019
7 992

Бухорода ўғил отасини ёқиб юборди

Бухорода ўғил отасини ёқиб юборди
Бухоро вилояти Вобкент тумани судида 18 январь куни ўз отасини уриб, сўнг уни ёқиб юборган 39 ёшли ўғил – Қудрат Кенжаев устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Вобкент тумани суд раиси Maxмуд Арипов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро руҳий касалликлар шифохонасида «Шизоаффектив психоз» ташхиси билан «D» рўйхатда турган Қудрат Кенжаев 2018 йилнинг 19 сентябрь соат 16:00 ларда молхонада ишлаётган отаси Жалол Кенжаевни ёғоч таёқ билан уриб, ерга йиқитган. Ота ҳушсиз ҳолатда бўлганда, ҳовлидаги елим идишда турган бензинни отасининг устига сепиб, уни тириклайин ёқиб юборган.

Ўз ҳаракатларини идрок қилмаган Қудрат Кенжаев, отаси Жалол Кенжаевнинг ёниб ётган танаси устига ҳовлида бўлган ҳашак, ёғоч, велосипед ва бошқа ҳар хил буюмларни ташлаган. Бундан ташқари Қудрат ҳовлида боқилган товуқларни таёқ билан уриб, оловга ташлаб, алангани кучайтирган. Оқибатда Қудрат Кенжаевнинг отаси 100 фоиз куйиб, воқеа жойида вафот этган.

Суд мажлисида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган Қудрат Кенжаев кимнидир уриб кейин ёқиб юборганлигини, лекин бошқа нарсани эслаб билмаслигини, суд залига келганларни ҳам танимаслигини, улар билан учрашувни ҳам хоҳламаслигини, бошқа гапирмаслигини билдириб қисқа кўрсатма берган.

Самарқанд вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси эксперт врачларининг 12 декабрь 2018 йилдаги хулосасига кўра, Қудрат Кенжаев юқорида қайд этилган ижтимоий хавфли ҳаракатлар пайтида параноид шизофрения касаллиги сабаб, қилаётган ишларига жавоб бера олмаган.

Суд 18 январь куни Қудрат Кенжаевга нисбатан ўзини-ўзи бошқара олмайдиган ҳолатда бўлганлиги, умумий типдаги руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги эътиборга олиниб, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим қабул қилди.

Шунингдек, суд Жиноят Процессуал Кодексининг 296, 298-299 ва 423-моддалари тартибида хусусий ажрим қабул қилиб, унда жиноятни содир этилишига сабаб ва унга имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Ақли норасо Қудрат Кенжаев 2011 йилдан Бухоро руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриб, бир неча марта касаллик хуруж қилганда даволаниб чиққанлиги, мазкур оилада юзага келган муаммолар ўз вақтида ҳал қилиш, ишга масъул бўлган шахслар томонидан руҳий касал шахсни устидан етарли назорат олиб бормаганликлари натижасида оғир оқибатга олиб келган.

Шу каби жиноятларни келгусида содир қилинишини олдини олиш мақсадида Хусусий ажримни маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда ишга масъул бўлган ходимлар ўртасида кўриб чиқиш зарурлигини эътиборга олиб, Шофиркон туман ҳокимлигига киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ўғил отасини ёқиб юборди

Жамият янгиликлари