15:25 / 04.02.2019
4 650

Тошкент марказидаги қаҳвахонада безорилик қилганлар қўлга олинди

Тошкент марказидаги қаҳвахонада безорилик қилганлар қўлга олинди
2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Pablo” қаҳвахонаси олдида номаълум шахслар безорилик сабаб, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Х. ва Бухоро шаҳрида яшовчи И.С.ларни бош ва юз қисмларига уриб-тепиб, М.Х.га ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.Х. ва И.С.лар касалхонага ётқизилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган барча шахслар аниқланиб, қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент марказидаги қаҳвахонада безорилик қилганлар қўлга олинди