18:18 / 04.02.2019
6 663

2019 йилда Ўзбекистонда бўйича 355 та кўп қаватли арзон уй қурилади

2019 йилда Ўзбекистонда бўйича 355 та кўп қаватли арзон уй қурилади
Фаолият бошлаганига эндигина икки йил тўлган «O‘zshahar qurilish invest» инжиниринг компанияси томонидан шу кунга қадар 602 та кўп қаватли арзон уй-жойлар барпо этилган бўлиб, биргина 2017 йилда белгиланган дастурга мувофиқ, республикамиз бўйича жами 7 минг 919 та хонадондан иборат 191 та кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилган. Шундан 102 та кўп қаватли тураржой бинолари Тошкент шаҳрида қад кўтарган. Пойтахтимиз ва вилоятларда барпо этилаётган арзон уй-жойлар ҳудудлар қиёфасини ўзгартириш, замонавий инфратузилма яратиш билан бирга, жамиятдаги кўплаб муаммоларга ечим топиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, уй-жойлар қурилиши учун ишлатилаётган қурилиш материаллари ҳисобига ғишт, тайёр бетон қоришмаси, темир-бетон маҳсулотлари ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари кўпайиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсаётганлиги;

-қолаверса қўшни Россия ва Қозоғистон Республикаларида мусофирчиликда ишлаб юрган қанчадан-қанча ватандошларимизнинг қайтиб келиб, шу қурилиш объектларида меҳнат қилаётганликлари;

- 2017 ва 2018 йилларда уй-жойларга кўчиб ўтган 24 минг дан ортиқ хонадонлар соҳибларининг янги маиший техника ва бошқа жиҳозлар харид қилиши мамлактимиз ялпи ички маҳсулоти ўсишига ўз ҳизмат қилаётганидан далолат беради.

Ўтган давр мобайнида инжиниринг компания томонидан мамлакатимизда кўп қаватли арзон уй-жойлар қуриш дастури ўтган икки йил давомида тўлиқ бажарилиб, барча қулайликларни ўзида мужассам этган замонавий уйлар ўз вақтида арзон ипотека кредитлари асосида ўз эгаларига топширилди. Компания томонидан биргина ўтган 2018 йил мобайнида жами 16 минг 907 хонадондан иборат 411 та кўп қаватли арзон уйлар бунёд этилди. Шундан 172 таси пойтахтимизда қурилиб, шаҳримиз кўркига янада чирой бахш этди. Компания томонидан жорий йилда белгиланган дастур асосида 355 та замонавий кўп қаватли арзон тураржой бинолари қурилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 170 таси пойтахтимизда қурилиши мўлжалланган.

Бугунги кунда инжиниринг компанияси томонидан республикамизда қурилаётган арзон уй-жойлар қурилишига жами 30 мингдан ортиқ ишчи-мутахассислар жалб этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда Ўзбекистонда бўйича 355 та кўп қаватли арзон уй қурилади