Ўзбек киноси режиссёрларидан бири бир гуруҳ йигитларни чув туширди (видео)

  • 07 февраль 2019, 19:25
  • 3 249
  • Жамият
  • Ўзбек киноси режиссёрларидан бири бир гуруҳ йигитларни чув туширди (видео)
    Бу ҳаётда ёлғончи фирибгарлар кўпми ё алданишга мойил инсонларми? Бу ҳаммамиз учун жумбоқ.

    Самарқандда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган, “Яраланган қалб” ва “Тақддир синови” фильмлари билан танилган 28 ёшли режиссёр фирибгарлик йўли билан бир гуруҳ йигитларнинг пулларини олиб чув туширди.

    У ўзини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида режиссёр ҳам актёр деб таништириб кастинг эълон қилади. Аслида режиссёрда “Ўзбеккино миллий агентлиги”дан рухсатнома ҳам бўлмаган. «Замон» информацион дастурида берилган видеолавҳада Пастдарғом тумани, Жума шаҳридаги “Маданият уйи” биносига осилган 7 ёшдан 70 ёшгача томошабинларга мўлжалланган ўткир сюжетли “Қабр” фильмига кинокастинг деб ёзилган эълон туманда яшовчи, актёрликка қизиқувчи кўпчиликнинг эътиборини тортади. Режиссёр эса уларнинг ишончига кириб, Адҳам Пардаевдан 800.000 сўм, Шуҳрат Шукуруллаевдан 1.000.000 сўм, Бобошер Бекмуродовдан 700.000 сўм миқдордаги пулларни жами 11 нафар йигитлардан шартномасиз олади ва фильмда қатнашишини ваъда қилади. Пулларни эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.

    Қолаверса, гумондор бу ҳаракатини такроран давом эттириб, Бобур Гулмуродовга ўша ўткир сюжетли “Қабр” фильмида бош ролда иштирок этишини ваъда қилиб, ундан 900 АҚШ долларни олиб ишлатиб юборади.

    Бу вақтда Бобурнинг маҳалладоши "Беклар" маҳалласида яшовчи Шахзод Исломовга ҳам бош ролни ва актёр сифатида Ҳиндистон давлатига олиб бориб фильм суръатга олишни ваъда қилиб, эвазига 4800 АҚШ доллари беришини айтиб, ундан жами 1.200 АҚШ долларни олиб, қолган пулни тез кунда топиб келишини тайинлайди.

    2018 йил 31 январь куни соат 16.20ларда Пастдарғом туман Жума шаҳридаги истироҳат боғида режиссёрнинг сценарийси амалга ошмай қолади. Шахзод Исломовдан қолган 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинади.

    Юқоридаги хатти-ҳаракатлари учун режиссёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
    ВИДЕО

    » » Ўзбек киноси режиссёрларидан бири бир гуруҳ йигитларни чув туширди (видео)