15:25 / 08.02.2019
8 835

Сайёра Рашидова отаси ва Ислом Каримов ҳақида (видео)

Сайёра Рашидова отаси ва Ислом Каримов ҳақида (видео)
Ислом Каримов Фонди вакиллари Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан интервью ташкиллаштиришди.

Сайёра Рашидова интервью давомида отасининг номи оқланиши, Ислом Каримов билан 1991 йилдаги илк учрашуви, Омбудсмен лавозимидаги фаолияти ҳамда падари бузруквори хусусидаги шахсий хотиралари ҳақида гапирган.

«Оиламиз таъқиб остида эди. Ислом Абдуғаниевич ҳокимиятга келгач, аввало, нафақат менинг отам, балки бутун халқнинг номини оқлашга бел боғлади. Коммунистик партия ҳукмронлиги даврида Ўзбекистоннинг пок номини тиклашга киришмоқ учун улкан жасорат соҳиби бўлиш лозим эди. Ислом Каримов юртдошларимизга инсон ўз Ватани учун сидқидилдан меҳнат қилса, халқи уни асло унутмаслигини эслатди», - деб хотирлайди Сайёра Рашидова.

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССРни 1959 йилдан 1983 йилга қадар, 24 йил давомида бошқарган ҳамда республика халқининг катта меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлган инсон эди. Айнан Рашидов бошқаруви даврида, Тошкент шаҳри 1966 йилда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг қайтадан бунёд этилган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида «пахта иши» ёки «ўзбек иши» деб аталган уйдирмалар оқибатида Ш.Рашидов номи ноҳақ қораланиб, ўша мудҳиш йилларда минглаб бегуноҳ инсонлар ҳибсга олинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёра Рашидова отаси ва Ислом Каримов ҳақида (видео)