17:55 / 08.02.2019
5 510

Тошкент вилоятида босқинчилар қўлга олинди

Тошкент вилоятида босқинчилар қўлга олинди
2019 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги корхона ишчиси Ч.Ҳ. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 3 февраль куни соат 23:30ларда 2 номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда унинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилганини ва тан жароҳати етказиб, 1 000 000 сўм пули ва 2 000 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Н.М. (аёл), Э.Ж., М.Т., ва К.Г. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида босқинчилар қўлга олинди