12:56 / 11.02.2019
4 034

Автомашина юкхонасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Автомашина юкхонасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
2018 йил 20 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг 2-сонли павильонида турган Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи О.Т. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашина юкхонасидан 14 500 000 сўмни ва 8 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Бўз туманида яшовчи С.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашина юкхонасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди