“International Beverages Tashkent” МЧЖ ҚКдаги 24 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилади. Бу Президентнинг 19 февралдаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонида белгилаб берилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ушбу қўшма корхонада давлатнинг улуши 24 фоиз бўлса, қолган 76 фоизи Holten Group Corp. компаниясига тегишлидир.
“International Beverages Tashkent” Zip, 7up, Adrenaline Rush, Lipton ва Miranda савдо маркалари учун ҳам жавоб беради. Ушбу компания заводи 2011 йилда Sebur ичимликлари ишлаб чиқариш базасида очилган эди.
Яқин ойлар ичида активларни сотувга қўйиш қиймати ва муддатлари аниқлаб олинади.
Бундан олдин давлат “Coca-Cola”даги улушини сотувга қўйиши айтилганди. 2018 йил сентябрь ойида компания акцияларининг назорат пакети(51,7 фоизи) “Ўзбекозиковқатхолдинг”га, қолган 42,9 фоизи “The Coca-Cola Export Corporation”га тегишли эканлиги маълум бўлган.
“Ўзбекозиковқатхолдинг” ўз улушини хорижлик инвесторга сотиши кутиляпти. Бунда Европа тикланиш ва тараққиёт банки воситачи вазифасини бажаради ва битимни расмийлаштиришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди