Ўзбекистон Наманган вилоятининг Поп туманида Қамчиқ ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Тахтақорача довонлари орқали пулли туннеллар қуришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларини айланиб ўтувчи пулли автомобиль йўлларини қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, пулли туннел ва йўллар лойиҳалари давлат-хусусий шерикчилик асосида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.
«Мазкур объектлар инвестицияларни жалб этиш, пулли асосда йўллар ташкил этиш объектлари сифатида кўрилмоқда. Барча йўл ва туннеллар муқобил ҳисобланиб, амалдаги ҳаракат тартиблари сақлаб қолинади», — деди у.
Давлат-хусусий шерикчилик асосида пулли йўллар қуриш бўйича қонунчилик базаси ҳозирда лойиҳалари ишлаб чиқилган «Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида"ги ва «Пулли йўллар тўғрисида"ги қонунларда ўз аксини топади. «Ҳозирда ҳужжатлар вазирлик ва маҳкамалар билан келишилмоқда. 10−15 кун ичида қонун лойиҳасини ҳукуматга ва парламентга киритиш режалаштирилмоқда», — деди Шуҳрат Назаров.
Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги биринчи пулли автотрасса инвестори ва пудратчилари «оптимал маршрут» аниқланганидан сўнг маълум бўлиши хабар қилинди.
«Мазкур масала кўриб чиқилмоқда. Биз дастлаб трассанинг энг мақбул қатнов йўлини танлашимиз керак, ундан сўнг инвестор ва пудратчи ташкилотларни аниқлаймиз», — деди қўмита раисининг биринчи ўринбосари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги қарорига кўра, пулли магистрал йўллар қурилиши 2020 йилдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди