date
views 4 748

Тошкентда 2 та шер болаларини 6 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга тушди

Тошкентда 2 та шер болаларини 6 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга тушди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний олди-сотдиси фош қилинди, деб хабар бермоқда ДБҚ ахборот хизмати.

«Фуқаролар Н.А., А.З., Р.Д. ва А.А.лар «Ласетти» ҳамда «Спарк» автомашиналари салонидаги 2 бош шер болаларини 6 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди», — дейилади қўмита хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 2 та шер болаларини 6 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга тушди