12:28 / 23.02.2019
3 774

СамДУга киритиб қўйишни ваъда берган “ҳожатбарор“ қўлга тушди

СамДУга киритиб қўйишни ваъда берган “ҳожатбарор“ қўлга тушди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 24 яшар фуқаро А.И. ёш бўлишига қарамасдан, “ҳожатбарор“нинг ҳадисини олган: маҳалладоши фуқаро Д.М.ни алдаб, унинг ўғли Ш.Р.ни Самарқанд давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилади.

«Даракчи» нашрининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб ёзишича, бунинг учун 2018 йилнинг ёзида Д.М.дан 2 минг 700 АҚШ доллари ва 13 миллион 200 минг сўм пулларини олган. Бироқ келишилганидек ваъда бажарилмаган. Ш.Р. ўқишга киритилмаган, пуллар ҳам қайтарилмаган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 19 февраль куни фуқаро Д.М. Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » СамДУга киритиб қўйишни ваъда берган “ҳожатбарор“ қўлга тушди