5 103
Самарқандда официант қиз ошхона эгаларининг уйидан 120 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлади
Фото: «Zarnews»
Самарқанддаги Сартепа масканида ўз уйида ошхона ташкил этган кишиларнинг ишончига кирган асли қашқадарёлик Моҳира (исми ўзгартирилган) исмли официант қиз бемалол уларнинг хонадонига ҳам кириб юраверган, дея хабар беради «Zarnews».
У ошхона эгаси бекасининг хонасига кириб, аввалига унинг тўртта узугини ўғирлаган. Воқеадан ҳеч ким хабар топмаганидан фойдаланиб, қулай фурсат келганда бошқа тақинчоқларни ҳам аста-секинлик билан ўмара бошлаган.
Моҳира уларни сотиб, уйига телевизор, ўзига қимматбаҳо буюмлар харид қилган. Атрофдагиларга эса моддий аҳволидаги бу ўзгаришларни бир йигит билан танишгани, у бадавлат бўлгани туфайли унга совғалар бераётгани билан изоҳлаган.
У бир ой давомида бу уйдан ўғирлаган тилла буюмларининг жами суммаси пул ҳисобида 120 миллион сўмни ташкил этган. Қиз бу буюмларни заргарга бор-йўғи 20 миллион сўмга пуллаган.
Айни пайтда ушбу жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди