Пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари

  • 25 февраль 2019, 21:00
  • 17 037
  • Жамият
  • Пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари
    Аввалроқ, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) «Олтин ўлка» эссесида «Ўзбекистон иқтисодий қудратининг чўққисига чиққан вақтда» пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини бергани хабар қилинганди.
    Ижодкорнинг мазкур таклифи жамоатчилик орасида кўплаб мунозараларга сабаб бўлди.

    «Sputnik» нашри мазкур масала юзасидан сўровнома ўтказди. Сўровда 649 киши иштирок этган. Натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деган бандга овоз берган. Кўпчилик ўзбекистонликларнинг фикрича, бу бюджет маблағини бекорга сарфлашдир.
    13 фоиз кишилар эса ёзувчи ташаббусини қўллаб-қувватлашган.
    Сўровда қатнашганларининг 17 фоизидан кўпи Самарқандга пойтахт мақомини қайтаришга овоз беришган. Айнан Самарқанд шаҳри XIV асрда Амир Темир давлатининг пойтахти, 1925-1930 йилларда эса Ўзбекистон ССРнинг пойтахти бўлган.
    Сўровда қатнашганларнинг 10 фоизига яқин қисми Ўзбекистон пойтахтини янги жойда ташкил қилишга овоз беришган.

    » » Пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари