18:30 / 26.02.2019
4 858

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги 150-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳудудида 1 мартдан 1 июлга қадар онлайн назорат-касса машиналари тизимини амалиётда қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларини унда иштирок этишга чақирди. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун қарор билан белгиланган фискал маълумотлар операторига, яъни «Янги технологиялар» илмий-ахборот марказига ёзма мурожаат қилиб, фискал модулига эга бўлиши талаб этилади. Тажриба лойиҳасини ўтказиш даврида фискал модул бепул берилади.
Сўнгра фискал модулни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали «Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизмати ёрдамида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига ёки бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва созлаш ишларини бажаргандан сўнг тадбиркорлик субъекти тажриба лойиҳаси иштирокчисига айланади.
Бундан ташқари, «Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида кун давомида касса чеклари бўйича тушумни кўриб бориш имконияти яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда