
Ўзбекистондаги маиший техника савдоси билан шуғулланадиган бир дўконлар тармоғи 8 март куни ва унинг арафасида чангюткич, дазмол ва электрон чойнак сотмаслигини маълум қилди.
—Биз ҳар йили 8 мартда маиший техникалардан дазмол, чойнак ва чангюткичлар сотуви кескин ортганини кўрамиз. Албатта, улар кундалик ҳаётда зарур бўлган нарсалар, лекин гўзал аёлларимизга байрам совғаси бўла оладиган матоҳ эмас. Биз 8 мартда ҳар бир аёл учун алоҳида совға олиниши тарафдоримиз.
Магазин эгалари байрамда аёлларни телефон, планшет, ноутбук ёки шахсий фойдаланадиган бошқа маҳсулотлар билан қувонтириш кераклигини айтмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар