13:41 / 04.03.2019
7 018

Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов лавозимдан олинди

Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов лавозимдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Музраф Муборакхўжаевич Икромов лавозимини тарк этди.
Kun.uz нашри тасдиқлашича, собиқ Адлия вазири энди Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. У бу лавозимда Салоҳиддин Самадович Нуриев ўрнида иш бошлайди.

Музраф Икромов 1973 йили 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

У 1990—1995-йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири бўлиб ишлаган.

2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2015 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бўлган, 2017 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида иш бошлаган. Ҳозирча унинг ўрнига Ҳисоб палатаси раислигига ким тайинлангани маълум эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов лавозимдан олинди