Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фото)

Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фото)
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган Шавкат, Мирзиё ва Миромонларнинг отаси Шерзод Дўстмуродовга Президент совғасиSpark машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят ҳокими ўринбосари Мақсуда Мустафоевага таяниб маълум қилмоқда.

Мақсуда Мустафоевага кўра, Президент совғасини бугун, 4 март куни вилоят ҳокимлиги вакиллари ва туман ҳокими Рустам Жўрақобиловлар тантанали равишда топширган.
Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фото)
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
«Тўғриси бу мен учун қўшалоқ байрам бўлди, — дейди эгизакларнинг отаси Шерзод Дўстмуродов. – Бугун хонадонимизда тўй. Биздек ёш оилаларни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Вилоят ҳокимимиз Зафар Рўзиевга ҳам раҳмат. Насиб этса фарзандларим эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишади».
Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фото)
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Чироқчи туманидаги тарих фани ўқитувчиси Шерзод Дўстумродов хонадонида 3 эгизак жорий йил 21 январь куни дунёга келган эди.
Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фото)
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар