
Тошкент шаҳрининг бир туманидан иккинчи туманига доимий пропискани кўчириш учун қаерларга бориш ва қандай ҳужжатлар тақдим қилиш лозим? Қуйида шу саволларга жавоб берамиз.
Пропискадан чиқиш
Мисол учун, Тошкентнинг А туманидан Б туманига доимий пропискани кўчириш учун энг аввало А туманидан рўйхатдан чиқиш керак бўлади. Бунинг учун:
- А туман ички ишлар бўлинмасига (халқ тилида ГОМ дейилади) борилади, у ерда 16-форма олинади;
- 16-форма билан А туман мудофаа ишлари бўлимига (военкомат) бориб, у ердан ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқариш керак;
- сўнг яна А туман ички ишлар бўлинмасига бориб, пропискадан чиқиш учун ариза ёзилади ва 16 минг сўм тўланади;
- пропискадан чиқариб бериш муддати 5 иш кунини ташкил қилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар
- пропискадан чиқаётган шахснинг паспорти (асл нусха);
- уй эгасининг паспорти (асл нусха);
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусха);
- уй ҳужжати (кадастр);
- 16-форма.
Пропискага қўйиш
А тумандан пропискадан чиққач, Б туманга пропискани қўйиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
- мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий гувоҳнома рўйхатга қўйилади;
- кейин Б туман фуқаролик ва миграцияни расмийлаштириш бўлимига (паспорт столига) борилади;
- ҳамма ҳужжатлар жойида бўлса, ўша жойнинг ўзида пропискага қўйилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар
- пропискага кираётган шахснинг паспорти (асл нусха);
- уй эгасининг паспорти (асл нусха);
- уй эгасининг розилиги;
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусха);
- уй ҳужжати (кадастр);
- 16-форма.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам деярли шундай тартиб жорий этилган. Фақат вилоятларда прописка бу даражада долзарб бўлмагани учун унчалик муаммо туғдирмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар