Янги метрополитен қурилибди. Йўналишлар ва бекатлар сони 100 дан ортиқ эмиш. Бу миш-мишми ёки ҳақиқатлигини билишни истадим. Қизиқ?! Йўловчи сифатида тушиб кўрмоқчи бўлдим.
Касса атрофи одамлар билан гавжум, навбат кута-кута тангача олдим. Шошиб тушишим биланоқ поезд келди. Катта ёзувларда ёзилган “ҲАЁТ ПОЕЗДИ” қаршимда тўхтади. Оломон ўзини вагон ичига урди. Эшиклар ёпилиб, поезд йўлга тушди. Бир оз ўтиб, сухандоннинг ёқимли овози эшитилди:
Кейинги бекат “Инсофсизлик”.
Ҳайрон қолдим. Эшиклар очилиши билан одамлар тушиб-чиқди.
Кейинги бекат “Ахлоқсизлик”.
Сўнг “Кибр” бекати номи ҳам жаранглади. Сониялар, дақиқалар, соатлар ўтяпти, мен ҳали ҳамон вагондаман. Қулоғимга “Оқибатсизлик”, “Очкўзлик”, “Таъмагирлик”, “Меҳрсизлик” бекатларидан ўтдим.
Шу кўйи йўлда боравердим. Олдимда ҳеч ким қолмади. Кутилмаганда “Охирги бекат “Виждон” деган овоз эшитилди. Юзимга табассум югурди. Чироқлар ўчиқ, совуқ жойни кўриб нима қилишни билмай қолдим. Метрополитен ходими олдимга келди.
– Сизга чиқиш йўлини кўрсатаман. Бу бекат тўлиқ қуриб, тугатилмаган. Сиз биринчи йўловчи бўлиб келдингиз.
Мен бўлсам, “Виждон” бекати тезроқ ишга тушиб, инсонлар манзилига етиб келсин дея чиқиб кетдим.
Зарнигор АҲМEДОВА
Манба: Qalamtarosh телеграм канали “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди