
10 март куни Суперлига 1-тури доирасида «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкентда ўтказилди. 1:1 ҳисобида якунланган ушбу ўйиндан сўнг фожиали ҳолат содир бўлди.
Tribuna.uz хабарига кўра, «Навбаҳор»нинг 5 нафар мухлиси бўлган «Нексия» автомашинаси Тўрақўрғонда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «Дамас» автомашинаси билан тўқнашган.
Kun.uz маълумотига кўра, икки автомашина тўқнашуви оқибатида жами 4 киши ҳалок бўлган, 5 киши шифохонага жойлаштирилган.
Айни вақтда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳозирча ИИВ бу ҳодиса ҳақида расмий маълумот бермади.
Қайд этиш керакки, «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйини Намангандаги стадион мавсумга тайёр бўлмагани сабаб Тошкентда ўтказилганди. Аввалроқ бу ўйинни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказиш таклифи ҳам пайдо бўлган, лекин ўйин Тошкентда ўтказилишига келишилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар