18:08 / 12.03.2019
4 828

Озодбек Назарбеков бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар Наманганга ташриф буюрди (фото)

Озодбек Назарбеков бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар Наманганга ташриф буюрди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳамда бир қатор санъаткорлар ва масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда Наманган вилоятнинг мусиқа ва санъат мактабларида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Маъсудов, Фарҳод Абдуллаев, Самандар Ҳамроқулов ҳамда «Ниҳол» мукофоти совриндори Малика Эгамбердиевалар Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабларига ташриф буюрди.

Ташрифлар доирасида истеъдод эгалари билан самимий ижодий учрашув ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги томонидан Озодбек Назарбеков бошчилигида Наманган шаҳар Маданият марказига ўзбек халқ чолғу созлари совға қилинди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳовлисига бугунги ёш ниҳоллар куни келиб чинорларга айлансин дея яхши ният билан ёшлар билан биргаликда кўчатлар экилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбеков бошчилигида бир гуруҳ санъаткорлар Наманганга ташриф буюрди (фото)