06:33 / 14.03.2019
3 841

Энди Ўзбекистонда отларга ҳам паспорт берилади

Энди Ўзбекистонда отларга ҳам паспорт берилади
Ҳукумат қарори билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, “От паспорти” от эгасининг хоҳишига кўра берилади.

Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.

“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.
Тўланган тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.
“От паспорти” 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Ўзбекистонда отларга ҳам паспорт берилади