13:40 / 20.03.2019
3 887

Инҳа Университетига кириш имтиҳонлари уч марта ўтказилади

Инҳа Университетига кириш имтиҳонлари уч марта ўтказилади
Фото: Инха Университети матбуот хизмати
Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида икки катта тадбир бўлиб ўтди. Бўлғуси абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун "Очиқ эшиклар куни" ҳамда "2019-2020 ўқув йилида ўқишга киришнинг янги шартлари" мавзуидаги пресс-брифинг бўлиб ўтди.

Университет матбуот хизматидан хабар берилишича, пресс-брифинг доирасида IUT раҳбарияти бу йўналишларда амалга оширилган ишлар, жорий вазият ва келгуси режалар, жумладан 2019-2020 йилларга режалаштирилган ўзгаришлар: ҳужжатларни қабул қилиш, шартнома ва грант асосидаги кириш имтиҳонларининг янги шартлари, хорижий талабалар учун имтиёзлар, янги грантлар ва йўналишлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

Инҳа Университети ректори в.б. Музаффар Жалолов, ўқув ишлари бўйича биринчи проректор, доктор Чо Ву Суг ва бош менежер Ҳилола Умарова кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетига кириш имтиҳонлари уч марта ўтказилади, бу эса IUT талабаси бўлиш имконини оширади, зеро биринчи мартада ўқишга кира олмаган абитуриент яна икки имкониятга эга бўлади.

Биринчи кириш имтиҳонини муваффақиятли топшириб, шартнома умумий суммасининг муайян миқдорини тўлаган абитуриентлар имтиҳонларнинг иккинчи куни грант асосида ўз билимларини синаб кўришлари мумкин бўлади.

Регистрация ва кириш имтиҳонлари даврида қандайдир сабабларга кўра IELTS ёки TOEFL сертификати бўлмаган абитуриентлар имтиҳонга киритилади, фақат университет сайтида https://inha.uz кўрсатилган муддатнинг тугагунча мазкур ҳужжатларни топшириш шарти билан.

Шунингдек хорижий талабалар учун имтиёзларга катта эътибор қаратилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб бошқа мамлакатлардан келган талабалар учун кириш имтиҳонлари фақат суҳбат шаклида бўлади, шартнома суммаси эса камайтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инҳа Университетига кириш имтиҳонлари уч марта ўтказилади