10:39 / 19.03.2019
4 703

Тошкентдаги «Оқлон» маҳалласида олтита уй ёниб кетди

Тошкентдаги «Оқлон» маҳалласида олтита уй ёниб кетди
Фото: ИИВ ЁХББ
2019 йилнинг 18 март куни соат 11:25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилишича, хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11:29да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12:05да қуршаб олинган ва соат 12:34да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хонадонда жами 380 кв метр майдонда том қисмлари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши.
Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «Оқлон» маҳалласида олтита уй ёниб кетди