11:43 / 25.03.2019
3 397

Cизларга етказиб қўяй...

Cизларга етказиб қўяй...
Муфтий Тақий Усмоний ҳазратни аэропортга олиб бордик. Кетаётганларини эшитиб, ўнлаб талабалар орқадан етиб келишди. Ҳазрат талабалар қўршовида қолдилар. Аэропортдаги йўловчилар ҳам ҳазратни таниб қолиб, дуо олиш учун ўраб олишди. Ёшлар бўлса расмга тушиш ҳаракатида. Толиби илмлар бўлса ҳазратнинг дастхатларини олиш пайида.

Аэропорт ходимлари бундай ҳолат билан кўп ҳам дуч келавермайдилар шекилли. Ким бу олим, дея тинмай сўрашар эди. Ҳазратга расмийларга айтайми, ВИПда кутиб турамиз, самолётга тезда чиқариб юбораман, дедим. Ҳазрат бўлсалар, йўқ керак эмас, уларни овора қилиб қўясан, кераксиз мулозамат қилишади, деб рози бўлмадилар.

Шундоқ бўлса ҳам ҳазрат уриниб қолмасинлар, навбат кутиб қолмасинлар деб учувчилар ўтадиган махсус йўлакдан ўтказиб қўйдим. Чегарачи паспортларини текшириб бўлгач, ҳазрат ичкарига кираётган эдилар. Биз чегарагача келганимиз учун Зафаржондан бошқа ҳамма йигитлар ташқарида қолган эди. Фурсатни ғанимат деб билдим ва ҳазратдан ватанимиздаги толиби илмлар учун, аҳли илмлар учун, мадрасадаги ва маҳаддагилар учун ҳадис ижозати беришларини илтимос қилдим. Бу фурсат шундай фурсат эдики, қўлдан чиқаришим мумкин эмас эди. Ҳазрат, юзлаб талабалар, уламолар сиздан ижозат олиб, сизнинг талабаларингиз сафида бўлишни орзу қилишади, илтимос барчаларига умумий ижозат берсангиз дедим. Ҳазрат ожизона илтимосимни қабул қилдилар ва аҳил бўлган ватандошларимизга қуйидаги умумий ҳадис ижозатини бердилар.

Азиз аҳли илм биродарларим, бир йил буни айта олмай юрган эдим. Бугун насиб экан.
Сизлардан ожизона илтимосим, Ҳазратнинг ҳақларига дуо қилинглар.

Аллоҳ таоло доимо у кишини Ўз паноҳида сақласин.
Ҳазратнинг хизматларида бўлиб, дарсларида қатнашиб, яна бир бор ҳадис ижозатини олишни Роббим насиб қилсин. Омин!
Муҳаммад ОДИЛ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Cизларга етказиб қўяй...