18:16 / 25.03.2019
3 308

Форишда истеъмолчи 25 млн сўм зарар етказди

Форишда истеъмолчи 25 млн сўм зарар етказди
Фориш туманида бугунги кунда электр энергия, табиий газ ва ичимлик суви соҳасида жами 24600 дан зиёд истеъмолчилардан 920 дан ортиғини юридик шахслар ташкил этади.

Афсуски, уларнинг барчасини ҳам намунали истеъмолчи, деб бўлмайди. Жумладан, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 72 истеъмолчи коммунал тўловлардан қарздорлиги ёки тармоқлардан ноқонуний фойдаланиши оқибатида тармоқдан ажратилди.

Масалан, Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими тезкор ходимлари томонидан “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғалланадиган хусусий корхонанинг электр энергиядан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши ўрганилганда ноқонуний ҳолат, яъни электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилганлиги аниқланди.

Фориш туман электр таъминоти корхонасининг хулосасига кўра, мазкур ҳуқуқбузар томонидан таъминотчи корхонага 25 млн. 682 минг сўм зарар етказилган. Қоидабузар бугунги кунда қилган ишидан пушаймон эканлигини билдириб, таъминотчи корхонага етказган зарарни тўлиқ қоплади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Форишда истеъмолчи 25 млн сўм зарар етказди