3 939
Талабаларга шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати 15 апрелга қадар узайтирилди
Талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати 15 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори билим соҳалари, соҳа ва таълим йўналишлари, таълим шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда) ва таълим босқичлари (бакалавриат, магистратура, иккинчи ва ундан кейинги таълим) бўйича алоҳида, ҳар ўқув йили учун белгиланади
Контракт асосида ўқитиш учун тўлов ўқув йилининг қуйидаги муддатларида:
белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи - талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача;
қолган қисми (қисмларга бўлиб тўланган ҳолларда ҳам) - 1 мартгача амалга оширилади.
Қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун тўлови Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?