08:56 / 28.03.2019
3 483

Тошкентдаги «ёлғончи» фоторадарлар сони маълум бўлди

Тошкентдаги «ёлғончи» фоторадарлар сони маълум бўлди
27 март куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар юзасидан маълумотлар берилди.

Маълум бўлишича, 115та чорраҳага ўрнатилган камералар ёрдамида 2017 йилдан шу пайтга қадар жами 604 239та, 2018 йил 7 августдан буён 6та стационар ва 4та мобиль фоторадарлар томонидан 213 220та қоидабузалик қайд этилиб, ҳуқуқбузарлар аниқланган.

Энг қизиғи, пойтахт бўйлаб 38та стационар ва 5та «ёлғончи» фоторадарлар, яъни «муляж»лар ҳам «ишлатилаётган» хабар қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Азизхон Умархоновнинг маълум қилишича, бу воситаларнинг ҳаммасини қўллашдан ягона мақсад – йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш кўзланган.

2019 йилнинг 29 март ҳолатига кўра, пойтахтдаги ЙТҲлар сони 190тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,2 фоизга камайишига эришилган. Шунингдек, шу пайтга қадар ҳодисалар сабабли вафот этганлар сони 15 кишини ташкил қилган бўлса, ўтган йилнинг дастлабки уч ойида бу кўрсаткич 35 кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «ёлғончи» фоторадарлар сони маълум бўлди