20:57 / 31.03.2019
5 750

Тошкентдаги яна бир жомеъ масжиди қайтадан қурилди (фото)

Тошкентдаги яна бир жомеъ масжиди қайтадан қурилди (фото)
Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган «Валихўжа ўғли Норхўжа» жомеъ масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан 30 март куни бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, туман бош имом-хатиблари ҳамда кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.

«Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, ташриф буюрганларга эҳсон дастурхони ёзилди», — дейилади Azon.uz хабарида.

Тошкент шаҳрининг Файзиобод маҳалласида жойлашган «Валихўжа ўғли Норхўжа» жоме масжиди дастлаб 1962 йилда қурилган. Собиқ иттифоқ даврида масжид деярли фаолият юритмаган. 1991-1992 йилларда Файзиобод маҳалласида истиқомат қилган Валихўжа ўғли Норхўжа ҳожининг хайрли ташаббуси ҳамда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан қайта тикланиб, таъмирланган. 1997 йилда масжидга «Валихўжа ўғли Норхўжа» жоме масжиди номи берилган. 1999 йилдан жоме масжид сифатида фаолият кўрсата бошлаган.

2017 йилнинг декабрида мазкур масжидни янгидан қуриш ишлари бошланганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги яна бир жомеъ масжиди қайтадан қурилди (фото)