08:43 / 01.04.2019
7 532

1 апрелдан шифокорлар ойлик маоши оширилади

1 апрелдан шифокорлар ойлик маоши оширилади
2018 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланганди.

Қарорда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари қайта кўриб чиқилган.
Унга кўра, уларнинг ойлиги 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилиши назарда тутилганди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини эксперимент тартибида жорий эти лиши белгиланган. Эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмларини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ эти лиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йил 1 июлдан бошлаб
- вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пулли асосда амалга оширилади;
- айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш;
- Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этиш бошланади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 апрелдан шифокорлар ойлик маоши оширилади