09:30 / 02.04.2019
3 566

Яшнобод туманида Epica автомобили ёниб кетди

Яшнобод туманида Epica автомобили ёниб кетди
2019 йилнинг 1 апрель куни соат 09:12да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани Тошкент ҳалқа айлана йўли кўчаси 39-уйда жойлашган АЁҚШ қаршисида турган Epica русумли автомобиль ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, хабар асосида 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

Бўлинмалар соат 09:14да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:19да ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби - автомобилнинг мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яшнобод туманида Epica автомобили ёниб кетди