18:53 / 02.04.2019
3 855

Китоб улашиш орқали зиё, меҳр улашишга ҳам эришилади (фото)

Китоб улашиш орқали зиё, меҳр улашишга ҳам эришилади (фото)
Сўнги йилларда мамлакатимизда аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутоала маданиятини юксалтиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактабларга китоб совға қилиш тўғрисида билдирган ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташкилот ўзгача ёндашув билан киришди.
Жумладан, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбонов ҳам вилоятнинг Қибрай туманидаги 28-мактабга 100дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларидан ташкил топган китоблар жамланмасини туҳфа қилди.

“Китоб –инсон учун энг яхши совға”-дейди, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алавитдин Инагамов. Дарҳақиқат, ушбу лойиҳа ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Тадбирда сўз олганлар, жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг нодир асарларидан ташкил топган бу китоблар ўқувчиларнинг билим чўққиларини забт этишлари учун муҳим пойдевор эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, ўқувчилар бу тадбирга катта ҳисса қўшган Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбонов, ўринбосарлар Алавитдин Инагамов ва Фарход Тухлиев ҳамда вилоятнинг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим бошлиғи Карим Жумаевга, Қибрай тумани давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Тиллаевга ўз миннатдорликларини билдирдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Китоб улашиш орқали зиё, меҳр улашишга ҳам эришилади (фото)