
1. Эшак отлар оиласига мансуб бўлса-да, жуда қайсар ва баъзан агрессив ҳайвон ҳисобланади.
2. Эшаклар бир-бирига нисбатан жуда оқибатли жонивор ҳисобланади. Бир эшак икки километр узоқликдан бошқа бир эшакнинг ҳанграганини эшитса, оёғи занжирда бўлса ҳам занжирни узиб ўша қариндоши билан салом-алик қилиб келади. Бу ҳаётда кўп бора исботланган.
3. Эшак одамлар орасида асосан юк ташиш ва узоқ масофага элтувчи транспорт сифатида тан олинади.
4. Эшак от каби тез югура олмаслиги мумкин. Лекин керак бўлганда, у машинадан ҳам тезроқ чопа олади.
5. Кўп ҳолларда Африка мамлакатларида яшовчилар эшакни сути, гўшти ва териси учун боқади.
6. Антик даврларда эшак сути косметика сифатида юқори баҳоланган. Қолаверса, эшак сутини қўй ва туя сути билан баравар баҳолашган.
7. Қадимда эшак териси дўмбиралар ясашда жуда қўл келган.
8. Эшаклар ёввойи табиат қўйнида тўда-тўда бўлиб яшашади.
9. Айтишларига қараганда, Клеопатра ҳар ҳафтада икки марта эшак сутида чўмилган экан.
10. Эшак табиатан жуда қайсар жонивор. Агар ишлаб чарчаган бўлса, ўлдирсангиз ҳам барибир дам олмагунча ўрнидан жилмай тураверади.
11. Ўрта асрларда эшаклар Франциядаги юқори табақали одамлар тимсоли ҳисобланган.
12. Агар эшакка яхши қарасангиз, меҳр кўрсатсангиз, кунига 10 соатлаб тўхтамай ишлаши мумкин.
13. Эшак узоқ вақт сувсиз, овқатсиз яшаб қола олади.
14. Ўрта асрларда Европада хиёнаткор хотин, фоҳишалар халқнинг олдидан эшакка тескари миндирилган ҳолда олиб ўтилган.
15. Эшак яхши парвариш қилинса, 25-30 йил умр кўради. Айрим ҳолларда 50 йилгача ҳам яшаши мумкин.
16. Эшак бошқа тўда эшагидан ўзи яшайдиган ҳудудни шафқатсизларча ҳимоя қилади.
17. Эшак Америкадаги демократлар партияси тимсоли ҳисобланади.
18. Эшакларда никоҳ мавсуми баҳор ойларида бўлиб ўтади. Урғочи эшак туғилажак боласини 12-14 ой атрофида кўксида кўтариб юради.
19. Эшак ҳеч қачон овқат танламайди.
20. Эшакка илиқ муносабатда бўлсангиз, у сизга ўла-ўлгунча содиқ қолади.
Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар