22:15 / 08.04.2019
4 134

Бош прокуратура Термиздаги ҳодиса бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Термиздаги ҳодиса бўйича маълумот берди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйдаги портлаш газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида юз берган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Термиз шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисми томонидан аниқлик киритилишича, бахтсиз ҳодиса «Дўстлик» маҳалласидаги 10-уйнинг ертўласидаги пенопластдан тайёрланган буюмлар, ҳожатхона қоғозлари ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган омборда содир бўлган ва унинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

«8 апрель куни соат тахминан 11:30ларда «Дўстлик» маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ер тўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган «Fasad Diyor» МЧЖга қарашли бўлган ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида ертўлага тушганлар. Ер тўла қоронғи бўлгани сабабли электр чироғини ёққан вақтда ер тўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан.

Натижада, ходиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А. вафот этган», дейилади хабарда.
Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки хабарларда Термизда газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Термиздаги ҳодиса бўйича маълумот берди