Ноқонуний тарзда лочин овламоқчи бўлган Саудия Арабистони фуқароси аэропортда ушланди

Ноқонуний тарзда лочин овламоқчи бўлган Саудия Арабистони фуқароси аэропортда ушланди
Фото: «Podrobno.uz»
Ноқонуний равишда лочин овламоқчи бўлган Саудия Арабистони фуқароси Тошкент аэропортида қўлга олинди деб хабар қилмоқда Рodrobno.uz нашри.

Хабарда айтилишича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси божхона хизмати билан биргаликда 4 апрель куни БААнинг Дубай шаҳридан учиб келган Саудия Арабистони фуқароси йўқолиб бораётган ёввойи фауна ва флора турлари бўйича халқаро савдо-сотиқ фаолияти тартибини бузган ҳолда, 2 та лочинни олиб киришига тўсқинлик қилган.

Йиртқич қушларни овлаш учун чет эл фуқароси ўзи билан тузоқ ҳам олиб келган. Балки, унинг мазкур қушларни Ўзбекистонга олиб келишдан мақсади – лочин овини ташкиллаштириш бўлган.

Ҳозирги вақтда қушлар вақтинча мусодара қилиниб, махсус ихтисослаштирилган қаровхонада сақлашга топширилган.
Шунингдек, чет эл фуқаросини қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар