
Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг чақалоғини фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 100 АҚШ доллари эвазига сотиб юборилган 01.04.2019 йилда туғилган қиз бола гўёки «ўлди» деб хабар берилган, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, у фуқаро С.М. номига расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар