«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Airbus’нинг 102 миллион долларлик самолёти келтирилди

  • 10 апрель 2019, 10:21
  • 589
  • Жамият
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Airbus’нинг 102 миллион долларлик самолёти келтирилди
    Кеча, 9 апрелъ куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Airbus A320neo (New Engine Option – янги талқиндаги двигателли) русумдаги иккинчи самолёти келтирилди.

    Мазкур лайнер ўзининг ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи “CFM International” компаниясининг “LEAP-1А” двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи қанот конструкциясидаги замонавий ишланмалари, шу билан бирга, симсиз интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланганлиги билан аввалги ҳаво лайнерлардан фарқланади. Шунингдек, у икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та) ташишга мўлжалланган.

    Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, самолёт саҳнида ҳаво софлигини сақлаш ҳамда тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими йўловчиларига парвоздан ўзгача завқ олишни таъминлайди.

    Авиакомпания тўртта Интернет-уланиш пакетини тақдим этади: булар тезкор мессенжерларни ишлатиш учун мўлжалланган “Lite” (20 Мб), ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёки янгиликлар сайтларига кириш учун “Medium” (50 Мб) , онлайн иш ёки интернетга чиқиш учун қулай интернет учун “Stream” (120 Мб), мазкур хизматнинг имкониятларини максимал даражада ошириш учун “Business” (220 Мб) тарифларидир.

    Интернет тариф режасининг энг кам нархи 5,95 АҚШ доллари, энг юқори нархи эса 52,95 долларни ташкил этади. Парвоздаги алоқа провайдери миллиа авиакомпаниянинг янги “Аirbus —А320nео” ва ҳозир фойдаланилаётган “Boeing —787-8 Dreamliner” самолётлари бортида “Inflight Entertainmentand Connectivity” (IFEC)нинг кўнгилочар дастурлари ва алоқа тизимини ўрнатган “Panasonic Avionics Corporation” компанияси ҳисобланади. Ушбу тизим йўловчиларга кўплаб фильмлар, мусиқа, видео ўйинлар, навигация тизими ва бошқаларни ўз ичига олган индивидуал HD сенсорли экранлардан фойдаланиб, вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Шунингдек, уларда бир қатор телеканалларни жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

    Эслатиб ўтамиз, янги авиалайнерлар ривожланиш стратегияси ҳамда МАК авиапаркини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ ҳарид қилинган. Жорий йилнинг 11 март куни қабул қилинган биринчи “Airbus — А320nео” самолётидан халқаро қатновларида самарали фойдаланилмоқда. Яқин кунларда тўртинчи “Boeing —787-8 Dreamliner” ҳаво кемаси қабул қилиниши кутилмоқда.

    » » «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Airbus’нинг 102 миллион долларлик самолёти келтирилди