12:15 / 10.04.2019
3 580

Ҳарбий хизматга кетувчилар энди махсус танловлардан ўтказилади

Ҳарбий хизматга кетувчилар энди махсус танловлардан ўтказилади
Ҳукумат қарори (291-сон, 09.04.2019 й.) билан Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Мазкур низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.

Танлов чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш, касбий танлов ва якка тартибда суҳбат шаклида туман ҳокими қарори билан тасдиқланадиган Танлов кенгаши томонидан амалга оширилади.

Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралигача ўтказилади.
Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди.

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш қуйидаги нормативлар бўйича ўтказилади:
- турникда тортилиш;
- 100 метрга югуриш;
- 3000 метрга югуриш.

Мазкур нормативларни топширмаган чақирилувчилар касбий танлов тадбирларига қўйилмайди.
Касбий танлов компютерда ишланадиган 60 та саволларга жавоб бериш орқали ташкил этилади.

Саволлар мактаб, коллеж ҳамда лицей дастурлари доирасида тузилади ҳамда саволларни ишлаш учун 1 соат 30 дақиқа вақт берилади.
Савол-жавобларнинг якуний баҳоси мониторда автоматик кўринади ҳамда касбий танловни такроран топширишга рухсат берилмайди.

Якка тартибдаги суҳбат видеокузатув камералари назоратида Ўзбекистон тарихи, Амир Темур тузуклари ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларни аниқлаш орқали амалга оширилади.

Якка тартибдаги суҳбат якунида Танлов кенгаши чақирилувчини ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича қарор қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбий хизматга кетувчилар энди махсус танловлардан ўтказилади