18:55 / 10.04.2019
4 155

Ўзбекистондаги мактабларда янги тизим жорий этилади

Ўзбекистондаги мактабларда янги тизим жорий этилади
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "KUNDALIK" таълим платформасидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Беш кун давом этган семинарда иштирокчиларга электрон журнални тўлдириш, унга уй вазифалари ва дарс режалари ҳамда эълонларни киритиш, ўқувчиларни баҳолаш ҳамда тизимни бошқариш бўйича батафсил маълумот берилди.

Ўқув машғулотларидан сўнг иштирокчилар "KUNDALIK"ни амалиётда синаб кўриб, платформани ишлаб чиқарувчиларига ўз фикрларини билдиришди. Келгуси ўқув йилидан Ўзбекистондаги барча мактабларда мазкур тизимни жорий этиш борасидаги педагоглар таклифи мутахассислар томонидан инобатга олинди.

2018 йилнинг октябрь ойида Халқ таълими вазирлиги ҳамда "KUNDALIK" компанияси мактабда электрон журнал ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириши тўғрисида хабар берилган эди. Мазкур ташаббус таълим жараёнига АКТни жорий этиш бўйича келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида Халқ таълими вазирлиги томонидан маъқулланган. Эндиликда “KUNDALIK” компанияси барча харажатларни ўз зиммасига олган ҳолда мазкур тизимни жорий этиш, фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш ишларини олиб боради.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларини режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

“KUNDALIK” тизими ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имконини беради. Шу билан бирга, улар ҳимояланган ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилишлари ҳамда онлайн кутубхона ва таълимга оид медиа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.

- Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларида электрон журнални жорий этиш бўйича “KUNDALIK” лойиҳасини амалга оширяпмиз. Тизим билан ишлаш учун интернетга уланган компьютер кифоя. Бундан ташқари, ўқитувчилар мобиль қурилмалар учун мослаштирилган версиясидан ҳам фойдаланишлари мумкин, - дейди компания вакили Юрий Бойко.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги мактабларда янги тизим жорий этилади