16:13 / 11.04.2019
3 102

Омбудсман Сергелидаги уйлар муаммосини назоратига олди

Омбудсман Сергелидаги уйлар муаммосини назоратига олди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган арзон кўп квартирали уйлардаги хонадонлар аҳолисининг улар яшаётган уй-жойлар нархининг ошиши юзасидан норозилигига сабаб бўлган ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Омбудсман расмий сайтида информацион билдириш тақдим этилди.

Шунингдек, 2019 йил 4 апрель куни мазкур туманнинг (массив 5А) 27-уйида яшовчи 32 нафар фуқаронинг Омбудсманга ёзган жамоавий мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинган. Унда фуқаролар МЧЖ «Ўзшаҳар қурилиш инвест» томонидан қабул қилинган турар жой майдонининг бир квадрат метри нархини 2,841 дан 3,981 миллион сўмгача ошириш тўғрисидаги қарорга норозилик билдиришган.

2017—2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 22 ноябрдаги ва 2017 йил 23 октябрдаги қарорлари ижросини батафсил ўрганиш ҳам вакил мақсадларидан биридир.

Ушбу жараёнда Омбудсман ва унинг вакиллари мурожаат қилган фуқаролар, тегишли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимият органлари, қурилиш ташкилотлари ва тижорат банкларининг мансабдор шахслари билан шахсий учрашувлар ташкил этади. Шу билан бирга, фуқароларга турар жойни топшириш билан боғлиқ шартномавий-ҳуқуқий базанинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишида Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳ таркибида Омбудсманнинг иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчиликда кафолатланган фуқароларнинг ҳуқуқларини сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.
Омбудсманга мурожаат қилган фуқароларга мазкур масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича мунтазам равишда маълумот бериб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Омбудсман Сергелидаги уйлар муаммосини назоратига олди

Жамият янгиликлари