22:11 / 12.04.2019
3 508

“Қозоқ Тутанхамони” Ўзбекистонда

“Қозоқ Тутанхамони” Ўзбекистонда
Ўзбекистон давлат санъат музейида Қозоғистон Республикаси рамзига айланган “Олтин одам” намойишга қўйилди.

Бу ноёб топилма Олмаота шаҳри атрофида 1960 йилларнинг охири 1970 йилларнинг бошида олиб борилган археологик қазиш ишлари натижасида Иссиқ қўрғонда топилган. Саклар шоҳи “Олтин одам” ўтган асрнинг йирик кашфиёти деб тан олинади ва “Қозоқ Тутанхамони” деб атала бошланади.

Кўргазмага келганлар “Олтин одам”ни тилла безаклар билан безатилган кийимда, қор қоплони, архар, от ва қушлар тасвири туширилган пластиналар билан безатилган конус шаклидаги бош кийимда кўриш мумкин.

“Олтин одам” кўргазмаси бугунги кунгача Россия, Хитой, Польша, Беларусь, Озарбайжон, Жанубтй Корея ва Татаристонда намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қозоғистон йили ўтказилади. Унинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қозоқ Тутанхамони” Ўзбекистонда