15:23 / 13.04.2019
3 609

Депутат Сергелидаги уйлар нархи борасида: «Арзон деган номи бор, холос»

Депутат Сергелидаги уйлар нархи борасида: «Арзон деган номи бор, холос»
Oлий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграмм саҳифасида шу кунларда ОАВларда кенг муҳокама қилинаётган мавзу: Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар нархлари кескин оширилгани юзасидан муносабат билдирди.

"Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва "Ўзшаҳарқурилишинвест" ИК, кейинчалик Қурилиш вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" АК ва бошқа масъул идораларга депутатлик сўрови билан чиқиб, уларни ушбу масалага очиқ кўз билан, бир ойда 1 ёки 1,5 миллион даромад қиладиган уйга муҳтож оиланинг қаричи билан қараб, хулоса чиқаришларини сўровдим.

Афсус шаҳар ҳокими жамоаси ўшандаёқ бу масалага кўз юмиб қўя қолди: бир ой уриниб, ахийри сарсон сўровни "Ўзшаҳарқурилишинвест" ИКга йўналтиришган холос.

Қолганлари ҳам узоқ тушунтиришиб, оддий айтганда "аравани роса судраш"дан нарига ўтишмади. Бироқ 2019 йилда нарх ошмайди, махсус лойиҳа ишлаб чиқдик, деган ваъдалар бор эди...қани?

Хуллас ўша вақтда қўйилган саволимга ҳозиргача жавоб ола олмаяпман: барака топгур қурувчи, директор, раис, ҳоким ва кўплаб масъуллар яна сўраяпман: Сизларнинг уйга муҳтожлар учун “арзон уй-жой”, деган уйларингиз республика бўйлаб қурилаётган айрим тижорат уйларидан ҳам қимматга айланиб кетаяптику! Камига сифатсиз деган гаплар юрибди. Буни қандай изоҳлайсизлар? Бу уйларни арзон дейиш мумкинми?",- деб фикр билдирган Кушербаев.

Депутат шунингдек, аждодлардан мерос қолган "лафз" деган гап борлигини, охиригача лафздан қайтмаслик кераклигини, акс ҳолда бунинг охири вой ва шармандалик" эканини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Депутат Сергелидаги уйлар нархи борасида: «Арзон деган номи бор, холос»