08:13 / 15.04.2019
2 853

Фарғонада машина салонидан 17 миллион сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғонада машина салонидан 17 миллион сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
2019 йил 12 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Боғиатиргул кўчасида яшовчи М.Ш. ИИБга билан мурожаат қилиб, шу йил 2 апрель куни ўзининг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинани А.Навоий кўчасида жойлашган ошхона олдида қаровсиз қолдирган вақтида номаълум шахс автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 17 миллион сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор кўчасида яшовчи З.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада машина салонидан 17 миллион сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди