16:40 / 16.04.2019
4 976

Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда

Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган қарздор оталарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жумладан, қарздор А.Қаландаровдан ундирувчи Х.Джураева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти тўланиши лозим бўлган 13 млн. 935 минг сўм;
-қарздор А.Бибарцевдан ундирувчи Н.Бибарцева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 14 млн. 964 минг сўм;
- қарздор М.Исламовдан ундирувчи Н.Исламова фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг таъминоти учун 10 млн. 541 минг сўм;
- қарздор А.Тухтаевдан ундирувчи Н.Таджиева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 6 млн. 664 минг сўм;
- қарздор А.Потаповдан ундирувчи В.Потапова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг таъминоти учун 28 млн. 447 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.

Қарздор И.Абдурафиков ҳам ундирувчи С.Абдурафикова фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандлари учун 2 млн. 313 минг сўм алимент пулларини тўлагани сабабли, унга нисбатан ҳам 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилган эди, у оталик масъулиятини тушуниб етди ва жазони ўтаб бўлгач, алимент бўлган қарзларини тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда