date
views 3 168

Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳридаги газ таъминоти тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтдаги айрим аҳоли ҳудудлари ва маиший объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзилгоҳлар рўйхати, санаси ва вақти бўйича маълумот берди.
Улар:
18 апрель куни соат 10:00 дан 19:00 гача Яшнобод тумани “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30 та якка тартибдаги хонадонда;
18 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача Сергели тумани 5 А мавзесидаги 47 та кўп қаватли уйда;
19 апрель куни соат 9:00 дан 20:00 гача Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳамда Гавҳар кўчасидаги хонадонлар ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтириладиган ноқулайлик учун узр сўраган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади