17:05 / 20.04.2019
3 949

Ўзбекистонда халқни қийнаётган ташкилотлар қайси?

Ўзбекистонда халқни қийнаётган ташкилотлар қайси?
Фото: «Халқ сўзи Online»
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилардан жами 2645 та мурожаатлар келиб тушган, деб ёзади «Халқ сўзи Online».

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 2336 таси яъни, 88,3 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 1 783 698 838 (бир миллиард етти юз саксон уч миллион олти юз тўқсон саккиз минг саккиз юз ўттиз саккиз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Федерацияга истеъмолчилардан тушган 10 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 10 693 913 (ўн миллион олти юз тўқсон уч минг тўққиз юз ўн уч) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 694 таси (26,2%) савдо соҳасига, 361 таси (13,6%) газ таъминоти соҳасига, 471 таси (17,8%) электр таъминоти соҳасига, 206 таси (7,8%) сув таъминоти соҳасига, 111 таси (4,2%) коммунал хизмат соҳасига, 40 таси (1,5%) соғлиқни сақлаш соҳасига,

146 таси (5,5%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 79 таси (3,0%) транспорт соҳасига, 94 таси (3,6%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 219 таси (8,3%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил этилган «Истеъмолчи билан мулоқот» ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 2148 та ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб мурожаатлар келиб тушган ва ушбу мурожаатларнинг 1053 таси бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 129 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 26 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш таклифлари берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда халқни қийнаётган ташкилотлар қайси?