19:11 / 20.04.2019
3 300

Таъминотчи корхонанинг фирибгар ходими қўлга тушди

Таъминотчи корхонанинг фирибгар ходими қўлга тушди
Яхши биламиз, МИБ - энергия ресурслари, ичимлик суви ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ундириш каби вазифларни бажаради.

Аммо бугунги кунда ҳали-ҳануз эскича кайфият билан яшаётган, таъминотчи корхоналарнинг баъзи бир найрангбоз ходимларига ишониб, тўловларни тўлашнинг ўрнига ундан осонгина қутулишнинг йўлларини излаб юрган ва охир-оқибат хато қилганини англаб афсус чеккан ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

Косон тумани электр тармоқлари корхонасида ишловчи Х.Болтаев Косон тумани Некўз МФЙда яшовчи фуқаро Р.Жалиловнинг электр энергиясидан мавжуд 1 млн. 743 минг сўмлик қарздорлигини билгани ҳолда, ушбу қарздорлик масаласида мурожаат қилиб келган Р.Жалиловнинг қайнотасига “Агар менга 1 миллион сўм берсангиз ушбу қарздорликни йўқотиб бераман”, - деб уни алдаб, ишончига киради.

Шундан сўнг ундан 1 миллион сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, уларни электр энергияси тўлови учун белгиланган тартибда кирим қилмасдан, ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Х.Болтаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таъминотчи корхонанинг фирибгар ходими қўлга тушди