17:30 / 23.04.2019
4 827

«Nexia II»нинг чироқлари янги қоидага дош берадими?

«Nexia II»нинг чироқлари янги қоидага дош берадими?
Фото: «Google.com»
Яқинда йўл ҳаракати қоидаларига 292-сонли Ҳукумат қарори билан (09.04.2019 й.) ўзгартириш киритилган эди. Унга кўра кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги ҳам белгиланди. Айнан шу ўзгариш ҳайдовчилар, айниқса «Nexia II» русумидаги автомобил эгаларини бироз хавотирга солиб қўйди.

Хусусан, Xabar.uz сайтига қуйидагича мурожаат келиб тушди:
«Янги қарор қабул қилингандан сўнг «Nexia II» русумли автомобил ҳайдовчиларида бир муаммо пайдо бўлди. Автомобилда яқинни ёритувчи фара алоҳида жойлашган бўлиб, унда ЛУПА ойначаси бор. Агар узоқ муддат ёқиб юрилса, у эриб кетиши ёки ёритиш хусусиятини йўқотиши мумкин. Айникса кечқурун яхши ёрита олмай қолади.

Шу сабабдан туманни ёритишга мўлжалланган чироқ ёқиб юрса ёки қўшимча габарит чироқ қўйса бўладими? Шу саволга ЙҲХБ томонидан аниқлик киритиб беришингизни сўрайман».

Ушбу савол Тошкент шаҳар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига юборилди ва қуйидагича жавоб олинди:
«Ўзбошимчалик билан конструкцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас.

Ўзбошимчалик билан конструкцияга ўзгартириш ёки қўшимча киритилган тақдирда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси учинчи қисми билан жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолатда автомобил жарима майдончасига қўйилади.

Тегишли бўлмаган чироқларни ўрнатиш эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси, биринчи қисми билан жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолатда энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилади.

Конструкцияга ўзгартириш киритиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг тегишли бўлимларига ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Лозим топилган тақдирда рухсат берилади.

Кундуз куни яқинни ёритувчи чироқ ўрнига туманга қарши чироқни ёқиб юриш мумкин эмас».

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Nexia II»нинг чироқлари янги қоидага дош берадими?